ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пекинда ўзига ажратилган қароргоҳда Хитойнинг “State Grid” компанияси раиси Синь Баоанни қабул қилди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Музокараларда Ўзбекистонда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, юқори вольтли электр узатиш линияларини қуриш ва инфратузилма объектларини модернизация қилиш, энергетика тармоғи учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга қаратилган “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.
Маълумот учун, Хитойнинг “State Grid” электр тармоқлари корпорацияси ушбу соҳадаги глобал етакчи бўлиб, Fortune Global 500 рейтингида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Компания электр узатиш тармоқларини барпо этиш ва уларни эксплуатация қилиш бўйича кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш борасида, шу жумладан, хорижий мамлакатларда катта тажрибага эга. Активлари қиймати 800 миллиард доллар атрофида.