ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Хитойга ташриф тадбирлари доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси раиси Ван Хунин билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбатда Хитой томони Мирзиёев “Макон ва йўл” учинчи халқаро форумида илгари сурган муҳим ташаббусларни юксак баҳолади ва бунинг учун самимий миннатдорлик билдирди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Конструктив сиёсий мулоқотнинг бугунги даражаси ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро кўмак алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Маданий-гуманитар алоқалар ва таълимдаги алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.