“UzAirways” ички парвозлар учун чегирма эълон қилди

Чегирма 1 ноябрдан бошлаб 30 ноябрга қадар амалга ошириладиган барча ички авиақатновларнинг эконом-класси учун тақдим этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. “Uzbekistan Airways” 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан катта аёлларга 25 фоизли чегирма эълон қилди.
Авиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, чегирма 1 ноябрдан бошлаб 30 ноябрга қадар амалга ошириладиган барча ички авиақатновларнинг эконом-класси учун (К-класс ва ундан юқори) тақдим этилади.
Чегирмали авиачипталарни Uzbekistan Airways Sales филиали ёки Ўзбекистонда жойлашган авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
Хабарда авиачипта сотиб олаётганда паспорт ёки ID карта талаб этилиши қўшимча қилинган.