Тошкентда Миллий гвардия ходими ўзини отиб қўйди

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ходими ўзини отиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Sputnik’га маълум қилди.
Айтилишича, у ўз жонига нима учун қасд қилгани номаълум.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.