Самарқанд ва Урумчи ўртасида тўғридан-тўғри рейслар очилди

Янги рейснинг очилиш маросими Самарқанд халқаро аэропорти терминалида бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Air Marakanda ва China Southern Airlines авиакомпаниялари Самарқанд ва Урумчи (Хитой) ўртасида илк бор тўғридан-тўғри рейсларни очди, деб хабар берди Air Marakandа матбуот хизмати Sputnik мухбирига.
Самарқанддан Урумчига парвозлар душанба кунлари маҳаллий вақт билан соат 01:30 да амалга оширилиши режалаштирилган. Урумчи халқаро аэропортидан Самарқандга қайтиш рейси якшанба кунлари соат 23:20 га режалаштирилган.
Янги рейснинг очилиш маросими Самарқанд халқаро аэропорти терминалида бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида иштирокчилар ушбу ҳаво йўлининг имкониятлари катта эканлигини таъкидладилар.
Тадбирда икки давлат ўртасида туризм ва савдо соҳаларини янада ривожлантириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди ва яқин келажакда Хитойдан Самарқандга янги йўналишлар очиш режалари эълон қилинди.