Россия Ўзбекистонга махсус ўғитлар етказиб беришни бошлади

Россиянинг “ФосАгро” компанияси Ўзбекистон ва Қозоғистонга иссиқ иқлимга мос келувчи сувда эрийдиган махсус ўғитлар етказиб беришни бошлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Россиянинг “ФосАгро” холдинги Ўзбекистон ва Қозоғистонга сувда эрувчан ўғит етказиб бера бошлади, дея хабар берди компания матбуот хизмати.
Россиянинг дунёдаги етакчи ва йирик фосфорли ўғит ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган “ФосАгро” Қозоғистон ва Ўзбекистонга сувда эрувчан моноаммонийфосфат APALIQUA NP 12:61 етказиб беришни бошлади.
Бу сув танқислиги бўлган ҳудудлар учун мос бўлган махсус ўғитлардир. Янги марка ҳар қандай суғориш тизимларида қўлланилиши мумкин. Унинг ишлаб чиқарилиши 2023 йил январь ойида бошланган.

"ФосАгро маҳсулотларини маҳаллий бозорларда этказиб бериш, сотиш ва қўллаб-қувватлаш "ФосАгро-Регион" томонидан Россия ва қўшни мамлакатларда фаолият юритувчи ФосАгронинг тарқатиш тармоғи томонидан амалга оширилади", — дейилади хабарда.

Сувда эрувчан моноаммонийфосфат намлик етишмовчилиги билан тавсифланган иссиқ иқлим учун жуда мос келади. Бу шароитда фақат донадор ўғитлардан фойдаланиш ҳар доим ҳам оқланмайди.
"ФосАгро-Регион" бош директори Андрей Вовкнинг сўзларига кўра, APALIQUA NP 12:61дан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг донадор ўғитларига асосланган комплекс минерал озиқлантириш тизимларининг бир қисми сифатида фойдаланиш синергик таъсир кўрсатиши мумкин: боғдорчилик ва сабзавот маҳсулотлари ҳажми бўйича ҳам, сифати бўйича ҳам.
"Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, Марказий Осиёда суюқ ва сувда эрувчан ўғитлар бозорлари улкан салоҳиятга эга. Биз эса уларни ишончлилиги ва узлуксиз таъминотини сақлаб қолган ҳолда замонавий, экологик тоза маҳсулотларни етказиб беришга тайёрмиз”, — дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун, ҳозирда компания 11 та мамлакат бозорларида фаолият юритмоқда. 2023 йилнинг 9 ойида ФосАгро ўғитларини етказиб бериш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробарга кўпайиб, салкам 200 минг тоннага етказилди.
Моноаммониумфосфат (аммофос) бутунлай эрийдиган кристалли маҳсулотдир. Унинг таркибидаги фосфор ва азот илдиз тизимининг ривожланиши, фотосинтез, ўсимлик биомассасининг ўсиши ва ривожланиши учун зарурдир, шунинг учун моноаммониум фосфат сувда эрийдиган ўғитларни тайёрлашда ажралмас ҳисобланади. Кўпинча у ҳимояланган ва очиқ грунт учун ишлатилади - масалан, иссиқхоналарда ёки пуркагич тизимларида.