Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида дўстлик жамияти тузилди

“Беларусь-Ўзбекистон” жамияти Беларусь хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамиятида тузилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида дўстлик жамияти тузилди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси хабар берди.
“Беларусь-Ўзбекистон” жамияти Беларусь хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамиятида тузилди. У 41-давлат дўстлик жамиятига айланди.
Учрашувда Беларусь хорижий давлатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамияти раиси Нина Иванова таъкидлаганидек, жамиятни ташкил этиш Ўзбекистон маданияти, тарихи ва анъаналари билан яқиндан танишиш имконини берувчи кенг кўламли тадбирларни ўтказишни назарда тутади.
“Ўзбекистоннинг дунё мамлакатлари билан алоқаларида Беларусь алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги географик масофага қарамай, ҳамкорлик жадал ривожланмоқда, икки дўст мамлакат халқлари жуда яқин ва кўп умумийликларга эга”, — дейди Ўзбекистоннинг Беларусдаги муваққат ишлар вакили Раҳматулла Назаров.
Аввалроқ “Дўстлик” уйида бир қатор беларусь-ўзбек учрашувлари бўлиб ўтган ва Беларусь томонининг Ўзбекистонга, жумладан, адабиёт ва санъат соҳасига катта қизиқиши борлигини тасдиқлади.
Жамият бошқаруви таркибига турли фаолият соҳалари вакиллари киритилгани икки муносабатларнинг фаол ривожланишини назарда тутади.