ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Иордания ва Миср Ғазо секторидаги фаластинлик қочқинларни қабул қила олмайди, Исроил уларни анклавдан мажбуран қувиб чиқармоқчи, деди Иордания қироли Абдулла II. Бу ҳақда РИА Новости Иорданиянинг ПEТРА ахборот агентлиги хабарига асосан ёзмоқда.
“Мен нафақат Иордания номидан, балки Мисрдаги биродарларимиз номидан ҳам қаттиқ гапираман: на Иордания, на Миср қочқинларни қабул қила олмади, бу вазиятнинг Ғазо секторидаги Фаластин ва Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳили ҳудудларида ҳал қилиниши керак бўлган гуманитар жиҳатлари бор", - деди қирол Германия канцлери Олаф Шолц билан Берлиндаги учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Иордания қироли ҳафта бошида Фаластин-Исроил можаросини муҳокама қилиш мақсадида Европа Иттифоқи мамлакатлари бўйлаб турне бошлаган эди.
Абдулла II фаластинликларнинг келажаги билан боғлиқ вазиятни бошқа давлатларга юклашга уриниб бўлмаслигини таъкидлади. Қиролнинг айтишига кўра, айрим ҳукуматлар вазиятдан фойдаланган ҳолда янги воқеликни яратишга ҳаракат қилмоқда.
"Барча вазиятнинг нақадар оғирлигини ва зўравонликни камайтириш ва тўхтатиш учун қандай ҳамкорлик қилиш кераклигини тушуниб турибди ва биз бундан кейин нима бўлишини ўйлашимиз керак. Зўравонлик тўхташи керак ва биз ҳар сафар бир хил зўравонликларни такрор ва такрор давом эттира олмаймиз", - деб қўшимча қилди қирол.
У “фаластинликларни ва исроилликларни қониқтирувчи сиёсий уфқлар топиш зарурлигини" таъкидлади. Бу араблар ва исроилликларнинг биргаликда ишлашига имкон беради, деди у, “акс ҳолда зўравонлик даври биз тоқат қила олмайдиган даражада давом этади”.
Шу билан бирга, қирол Ғазодаги урушни кенгайтириш хавфи ҳақиқатда эканлигини ва унинг оқибатлари "барча учун даҳшатли бўлишини" таъкидлади.
Ўтган ҳафтада, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил жанубида амалга оширган босқинчилик операциясидан сўнг Исроил ҳарбийлари Ғазо секторини оммавий бомбардимон қила бошлади ва бу анклав аҳолисини шимолий қисмдан жанубга кўчишга мажбур қилди. Айни дамда Ғазо секторидаги қурбонлар сони икки мингдан ошди, исроилликлар ҳалок бўлганлар сони мингдан ошди, бир неча минг исроиллик ва фаластинликлар яраланди.
Фаластин-Исроил можаросининг авж олиши натижасида ўн минглаб тинч аҳоли исроиллик ҳарбийлар томонидан бомбардимон қилиниши ва қуруқликдаги операция бошланишидан қўрқиб, уйларини йўқотди ёки уйларини тарк этишга мажбур бўлди.
Араб ОАВларининг ёзишига кўра, Ғазо секторидан бир миллиондан ортиқ қочқинлар мажбуран чиқиб кетганидан сўнг Ғарб давлатлари Миср ва Иорданияга уларнинг ҳудудида қочқинлар лагерлари қуриш учун нинг қаттиқ босим ўтказа бошлади.
Бугунги кунда Иорданияда 1948-49 йилларда ва кейинчалик 1968 йилги Олти кунлик уруш пайтида Исроил назорати остида бўлган Фаластин ҳудудларини тарк этишга мажбур бўлган икки миллиондан ортиқ фаластинлик қочқинлар яшайди, бу Яқин Шарқдаги энг кўп фаластинлик қочқинлар сони.
Томонларнинг ҳудудий манфаатлари билан боғлиқ бўлган араб-исроил можароси минтақада ўнлаб йиллар давомида кескинлик ва жанглар манбаи бўлиб қолмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1947 йилдаги қарорида икки давлат - Исроил ва Фаластиннинг яратилишини белгилаб берилган эди, аммо фақат бир давлат - Исроил пайдо бўлди, лекин у келишувнинг муҳим қисми бўлган, Фаластин ҳудудларини тўлиқ озод қилмади.