ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. “Flynas" авиакомпанияси Намангандан Жиддага илк парвозини амалга оширди, дея хабар берди Наманган халқаро аэропорти.
“Flynas" авиакомпаниясининг ҳаво кемаси 16 октябрь куни илк бор Наманган халқаро аэропортига келиб қўнди. Анъанага мувофиқ ҳаво кемаси аэропортда сунъий сув аркаси билан кутиб олинди.
“Flynas" авиакомпанияси Намангандан Жиддага илк парвозини амалга оширди
Авиакомпаниянинг A 320 Neo русумли ҳаво кемаси илк бор Жидда-Наманган-Жидда йўналишида парвозни амалга оширади.
“Flynas" авиакомпанияси Намангандан Жиддага илк парвозини амалга оширди
“Авиакомпаниянинг A320 Neo русумли ҳаво кемаси илк бор Намангандан 166 нафар йўловчини Жидда шаҳрига олиб кетди”, — дейилади хабарда.
Жидда-Наманган-Жидда йўналишидаги павозлар хафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
“Flynas" авиакомпанияси Намангандан Жиддага илк парвозини амалга оширди
Маълумот учун, “Flynas" авиакомпанияси бугунги кунда Тошкент ва Наманган шаҳарларидан Жидда шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга ошириб келмоқда.