ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. ЕОИИда электрон тижорат юқори суръатда ривожланмоқда, шу сабабли бу соҳада умумий ўйин қоидаларига эҳтиёж пайдо бўлмоқда, деди ЕИК Божхона, тариф ва нотариф тартибга солиш департаменти директори Ваагн Казарян Остонада бўлиб ўтган "Digital Bridge 2023" форуми доирасида.
Унинг сўзларига кўра, ЕОИИга аъзо барча давлатлар бозорларида электрон тижоратнинг ривожланиш тезлиги ҳамда барча аъзо мамлакатларда онлайн савдо қилувчи платформалар, товар етиштириб берувчилар ва харидорларнинг пайдо бўлиши ЕОИИда ушбу соҳага тааллуқли қоидалар ишлаб чиқишни тақозо этади.
“Биз биринчи навбатда ЕОИИ маконида товарларнинг электрон савдоси соҳасида умумий ўйин қоидаларини ўрнатишимиз керак. Шунда у истеъмолчилар ва инсофли сотувчилар ҳамда етказиб берувчилар ва электрон савдо майдончалари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда шаффоф ва адолатли ривожланади”, - дея таъкидлади Казарян.
ЕИК департаменти директори иштирок этган сессияда ҳозирда Комиссия сайтида ишлаб чиқилаётган ЕОИИда электрон тижорат тўғрисидаги битим лойиҳаси, шунингдек, ҳуқуқ ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида айни дамда ЕИК Департаменти томонидан ишлаб чиқарилаётган ЕОИИда электрон савдо бўйича шартнома батафсил муҳокама қилинди. Шунингдек, истеъмолчилар шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш, Электрон савдони ривожланишига тўсиқ бўлаётган омиллар ўрганиб чиқилди.
Анжуман иштирокчиларининг аксарияти ЕОИИ даражасида махсус халқаро шартнома тузиш орқали электрон тижоратда ўйиннинг аниқ ва шаффоф қоидаларини белгилаш зарурлигини қўллаб-қувватлади.
Сессия давомида “Ozon Kazakhtan”, "Aliexpress", "Omniva", "Казпост" АЖ, “Электрон молия маркази” АЖ каби компания раҳбарлари ҳам сўзга чиқдилар.