ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. BBC медиакорпорацияси Яқин Шарқда ишлаётган олти нафар мухбирини эфирдан четлатди. Бунга уларнинг Исроилга қарши “ҲАМАС” хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаганлари сабаб бўлган. Бу ҳақда “Financial Times” ва бошқа ОАВлар хабар бермоқда.
Қайд этилишича, улар BBCнинг арабча бўлими ходимлари бўлишган.
Бундан ташқари, бу мухбирларнинг баъзилари Фаластинни қўллаб-қувватловчи постларга лайк босишган.
BBC зудлик билан ҳодисани ўрганишини маълум қилган.
“The Guardian” ҳам газета билан бир неча ўн йилдан буён ҳамкорлик қилиб келган карикатурачи рассом Стив Белл билан шартномани узайтирмаслигини маълум қилди. Ўтган ҳафта Белл X ижтимоий тармоғи унинг Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху тасвирлаган суратини ўчириб ташлаганидан шикоят қилган эди.