2028 йилги Олимпиада дастурига яна 5 та спорт тури киритилди

Лос-Анжелесдаги Олимпия ўйинлари 2028 йил 14 июлдан 30 июлга қадар бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ўйинлари дастурига яна 5 та спорт тури киритилди. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитасининг Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида бўлиб ўтган 141-сессиясида маълум қилинди.
Лос-Анжелес-2028 Олимпиада ўйинларида қуйидаги спорт турлари бўйича медаль учун курашиш мумкин бўлади:
бейсбол/софтбол;
лакросс;
крикет;
сквош;
флаг-футбол.
Лос-Анжелесдаги Олимпия ўйинлари 2028 йил 14 июлдан 30 июлга қадар бўлиб ўтади.