Тошкентда ноқонуний бино ва иншоотларни бузиш бошланади

Пойтахт ҳокимлиги пойтахтдаги ноқонуний бино ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Тошкент шаҳри ҳокимиятининг ихтисослаштирилган хизматлари ноқонуний бино ва иншоотларни бузиш ишларини бошлади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, шаҳар ҳокимлиги ва тегишли хизматларнинг рухсатисиз, йўллар бўйлаб қурилган бинолар аҳоли учун хавф туғдиради. Уларда автотураргоҳ ва тўхташ йўли йўқ, бу эса ҳайдовчининг бир дақиқалик хариди орқасидан бошқа ҳайдовчилар ва пиёдалар учун сезиларли ноқулайлик ва хавфга сабаб бўлади.
“Ушбу бинолардан фойдаланган тадбиркорларга қонуний асосда ўз фаолиятини давом эттириш учун шароит яратилади”, - дейилган хабарда.
Ҳокимлик маиший ва тижорат бинолари эгаларини ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга чақирган. Шунга ўхшаш турдаги мулкни сотиб олаётганда эҳтиёт бўлиш ва юридик хизмат компаниялари билан маслаҳатлашиш сўралган.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳар кадастр хизматлари томонидан бериладиган ҳужжатлардан ташқари, бино ва иншоотлар учун ҳужжатларнинг муқобил турлари мавжуд эмас.
"Потенциал хариднинг барча тафсилотларини аниқлаштириш учун ваколатли органларга шахсан ёки онлайн давлат хизматлари орқали мурожаат қилинг. Фақат ишончли ва расмий маълумот манбаларига ишонинг, аниқ маълумот олиш учун шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига 71 210−01−63 телефон рақами ёки ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилинг", — дейилади хабарда.
Ер участкаларини бадал эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби белгиланмоқда