Ўзбекистонлик ўқувчилар робототехника бўйича жаҳон чемпионатида медаль қўлга киритди

Бу йилги чемпионатда 191 давлатдан вакиллар иштирок этишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Сингапурда бўлиб ўтган "FIRST Global Challenge" робототехника чемпионатида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби қуйидагича:
Шукрулло Содиқов - Бухоро шаҳри;
Маҳкамбек Тешабаев - Тошкент шаҳри;
Назарбой Раҳмонов - Тошкент шаҳри;
Абдулазиз Мираҳмедов - Тошкент шаҳри;
Айдар Эрмухон – Тошкент шаҳри.

“Биз Сингапурга кучли жамоани олиб келдик, улар қисқа вақт ичида халқаро чемпионатга аъло даражада тайёргарлик кўришди. Ўзбекистонда робототехника йилдан йилга жадал ривожланмоқда”, - деди жамоа устози Сафина Тешабаева.

"FIRST Global Challenge" - ҳар йили турли мамлакатларда ўтказиладиган робототехника бўйича жаҳон чемпионати ҳисобланади. Бу йилги чемпионатда 191 давлатдан вакиллар иштирок этишди. Ўзбекистон терма жамоаси бу мусобақада иштирок этиш учун 100 фоиз грант ютиб олган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу чемпионатда иккинчи йил иштирок этмоқда.