ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистон бокс федерацияси Осиёда тенгсиз деб топилди, деб хабар бермоқда федерация ахборот хизмати.
Куни кеча Таиланд давлатининг Бангкок шаҳрида Осиё бокс конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди.
Ушбу Конгрессда кун тартиби бўйича Осиё бокси атрофидаги турли масалалар кўриб чиқилиши билан биргаликда, 2022 йилда Осиё минтақасида бўлиб ўтган барча мусобақалар ҳисоботлари тақдим этилди.
Ўзбекистон бокс федерацияси ўтган 2022 йил ҳисобидан медаллар жамғариш бўйича Осиё қитъасининг “Йил федерацияси” дея тан олинди ва Осиё бокс конфедерацияси томонидан махсус мукофотни қўлга киритди.
Ушбу мукофотни Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев қабул қилиб олди.