Мирзиёев Самарқандга ташриф буюради

Президент Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари БМТ тизимидаги ушбу етакчи тузилманинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди.
Ташриф дастури доирасида, шунингдек, ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказиш ҳамда туризм кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.
UNWTO бош котиби Самарқандга келди