Мирзиёев Беларуснинг ШҲТдаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни тасдиқлади

ШҲТнинг Самарқанд саммити доирасида Беларусга ШҲТ тўлақонли аъзоси мақомини бериш тартибини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларуснинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
“Беларусь Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум тасдиқлансин”, - дейилади ҳужжат матнида.
ТИВ республика мазкур халқаро шартномани кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомилларини бажаргани тўғрисида ШҲТ котибиятига тегишли билдиришнома юборади.
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. 4 июль куни Эрон ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлди ва бу билан аъзолар сони 9 тага етди. Бунгача ШҲТга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон кирарди.
Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.
ШҲТнинг Самарқанд саммити доирасида Беларусга ШҲТ тўлақонли аъзоси мақомини бериш тартибини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мамлакат 2022 йил 15 июль куни ШҲТга қўшилиш тўғрисида ариза берганди. Ташкилотнинг бу йил Нью-Деҳлида бўлган ўтган саммитида мамлакат тўлиқ аъзо мақомини олиш борасида мажбуриятлар тўғрисидаги меморандумни имзолади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ, ШҲТ ва БРИКС саммити бу катта ютуқ бўлади — Беларус элчиси