Президент Чилонзорда жамоатчилик билан бирга кўчат экди — фото

Маҳалла аҳолиси билан суҳбатда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни ҳақида сўз борди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш мавсумини бошлаб берди. Президент пойтахтнинг Чилонзор туманидаги Оқтепа ва Боғзор маҳаллаларига ташрифи чоғида жамоатчилик билан бирга кўчат экди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Бу мавсумда 85 миллион туп кўчат ўтқазилиши мўлжалланган. Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ҳар бир маҳаллага 200 тадан кўчат бепул етказиб берилади. Шунингдек, 15 октябрдан барча туман ва маҳаллаларда кўчат ярмаркаси ташкил қилинади.
1 / 8
2 / 8
3 / 8
4 / 8
5 / 8
6 / 8
7 / 8
8 / 8
Маҳалла аҳолиси билан суҳбатда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни ҳақида сўз борди.
“Бугун келишимиздан мақсад - ўтган йилги сабоқдан натижа нима бўлганини кўриш. Бунинг учун керакли қарорлар қабул қилдик, катта маблағлар ажратдик. Хориждан технологиялар, мутахассислар олиб келдик. Соҳа ходимлари қўшимча ўқитилди, уларнинг ойликлари оширилди. Ҳозир раҳбарларга ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўп қаватли уй, мактаб, шифохоналарга кириб, иссиқликни кафолатлаш бўйича яна топшириқлар бердим. Энг муҳими, бу борада халқ назоратини йўлга қўямиз. Шу билан бирга, энергия тежамкорлик маданиятини ошириш керак. Сизга ўхшаган кўпни кўрган инсонлар, зиёлилар бунда намуна, давлатга кўмакчи бўлиши зарур”, - деди президент.
Жамоатчилик вакиллари куз-қишга тайёргарликни, Ўзбекистондаги ўзгаришларни эътироф этиб, ўз уйлари ва барча муассасаларда иссиқликни асрашда жонкуяр бўлишларини таъкидлашди.