Поло бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди — қайси жамоа ғолиб?

Қизғин баҳслар якунида пойтахт жамоаси олтин медални қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Тошкентдаги “Universal Horses Stables” от спорти мажмуасида поло бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди. Унда Республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 8 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Қизғин баҳслар якунида пойтахт жамоаси олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ўрин Жиззах вилоятига насиб этган бўлса, Тошкент вилояти жамоаси кучли учликни якунлаб берди.
Таъкидланишича, шоҳсупага кўтарила олмаган бўлса ҳам, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятидан ташриф буюрган полочилар ўзларининг ғалабага бўлган иштиёқи билан ажралиб турди.