ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган қурилиш биносида ёнғин юз берди, дея хабар берди туман ҳокимлиги.
Ижтимоий тармоқларда Миробод туманидаги қурилиш биносида ёнғин юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ёнғин “Иноқобод” МФЙ, Янги замон кўчасида жойлашган Гринвич МЧЖга тегишли қурилиш биносида юз берган.
"Ёнғин рўй бергани ҳақида туман ФВВга 11:45да хабар келиб тушган. ФВВ ўт ўчириш таркиби ҳодиса жойига 11:50да етиб боришган", — дейилади хабарда.
Айни вақтда ёнғин бартараф этилган. Аниқланишича лак бўёғи ёнган, ёнғин 15 кв майдонни эгалланган, жабрланганлар йўқ, ёнғин сабаблари аниқланмоқда.