Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги инфратузилма иншоотларини кўздан кечирмоқда

Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳридаги янги инфратузилма иншоотлари ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишмоқда, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда пойтахт ҳам аҳоли, ҳам ҳудуд жиҳатидан ўсмоқда. Муҳандислик тармоқлари қуввати шунга мутаносиб тарзда ошириб борилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги инфратузилма иншоотларини кўздан кечирмоқда
Хусусан, Шайхонтоҳур туманида, "Пахтакор" стадиони яқинида янги подстанция қурилди. Лойиҳа доирасида "Тракторсоз" подстанциясидан 19 километрдан зиёд кабел тортилиб, 2 та трансформатор ўрнатилди. У келгуси ойда ишга туширилади.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги инфратузилма иншоотларини кўздан кечирмоқда

"Бунинг натижасида пойтахт марказида кафолатланган 130 мегаватт қўшимча электр энергияси ҳосил бўлади. Шаҳардаги бошқа подстанцияларга юклама камайиб, авариявий ҳолатлар эҳтимоли 60 фоизга қисқаради", — дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги инфратузилма иншоотларини кўздан кечирмоқда
Давлат раҳбари шу ерда Тошкент шаҳри электр таъминоти тизимидаги қурилиш ва модернизация ишларига оид тақдимот билан танишди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги инфратузилма иншоотларини кўздан кечирмоқда
Қайд этилишича, яна бешта подстанция қурилмоқда, тўрттаси янгиланмоқда. Уларда жами 850 мегаватт қўшимча қувват яратилади.