Россиялик дирижёр Юрий Башмет ва “Солисты Москвы” Самарқандда чиқиш қилди

“Россия фасллари” халқаро лойиҳаси доирасида Юрий Башмет бошчилигида “Солисты Москвы” камер ансамблининг концерти бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Россиялик дирижёр Юрий Башмет ва “Солисты Москвы” Самарқандда чиқиш қилди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига “Россия фасллари” фестивали лойиҳаси матбуот хизмати хабар берди.
“Россия фасллари” халқаро лойиҳаси доирасида Юрий Башмет бошчилигида “Солисты Москвы” камер ансамблининг концерти бўлиб ўтди.
“Россия фасллари” халқаро лойиҳаси доирасида Юрий Башмет бошчилигида “Солисты Москвы” камер ансамблининг концерти бўлиб ўтди.

“Бу ажойиб мамлакатга биринчи марта келишим эмас, мен кўплаб мусиқачиларни шахсан биламан - бизда умумий мусиқий фикрлаш мавжуд. Бу бизни бирлаштиради, биз дўстмиз. Мен концертдан мусиқий кашфиётларни кутаман, фақат шу ҳолатда биз жамоатчиликка ёқамиз”, — деди Башмет.

“Россия фасллари” халқаро лойиҳаси доирасида Юрий Башмет бошчилигида “Солисты Москвы” камер ансамблининг концерти бўлиб ўтди.
"Солисты Москвы" ўзларини, солист сифатида кўрсатишди. Дастур хилма-хил бўлди. Айрим асарлар бу ерда биринчи марта ижро этилди.
Концерт грузин ёзувчиси Энри Лолашвилининг асари билан бошланди. Мазкур асар Самарқандда премьера бўлди.
Маълумот учун, Россия маданиятини чет элда тақдим этиш бўйича "Россия фасллари" халқаро лойиҳаси ҳар йили ўтказилади. Унинг вазифаси Россияни ўзининг бой маданий мероси ва анъаналарини эҳтиёткорлик билан сақлайдиган ва ривожлантирувчи мамлакат сифатида кўрсатишдир. "Россия фасллари" мавзуси ва формати хилма-хил: классик мусиқа концертлари ва театр томошаларидан тортиб кинофестиваллар, бадиий кўргазмалар ва таълим лойиҳаларигача.
Ҳаммаси бўлиб, "Россия фасллари" га 13 миллиондан ортиқ томошабин ташриф буюрган.