Қрим кўприги муддатидан аввал тўлиқ тикланди

Қрим кўприги муддатидан 18 кун олдин тўлиқ тикланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Қрим кўприги белгиланган муддатдан 18 кун олдин тўлиқ тикланди. Бу ҳақда Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Йўлчилардан хушхабар! Қрим кўприги муддатидан 18 кун олдин тўлиқ тикланди ва барча тўрт полосали бўйлаб ҳаракат очилди!" — деб ёзган Хуснуллин.
Хуснуллиннинг қўшимча қилишича, барча ишлар уч ойдан кам давом этган.
Шу вақт ичида иккита шикастланган оралиқ демонтаж қилиниб, янгилари ўрнатилди, биринчиси учун вақтинчалик кўприк ўрнатилди, иккинчисида ишлаш эса атиги саккиз соат давом этди.
Ҳар икки оралиқда 534 тонна металл конструкция талаб қилинган, йўл қопламаси учун эса 360 тоннадан ортиқ асфальт-бетон сарфланган, деди Бош вазир ўринбосари.
Дастлаб 1 ноябрга қадар транспорт ҳаракатини тўлиқ тиклаш режалаштирилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 17 июлга ўтар кечаси Украина Қрим кўпригига иккита ер усти учувчисиз қурилмалар билан ҳужум қилди.
Икки киши вафот этди. Белгород вилоятидан эр-хотин, уларнинг 14 ёшли қизи жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Тергов қўмитаси теракт юзасидан жиноий иш қўзғатган. Эртасига кўприкда тескари режимда ҳаракат тикланди ва 14 сентябрь куни кўприкнинг чап томони очилди.