Мисол учун, Тошкент давлат техника университети янги талабалар ётоқхонасига эга бўлди. Университетнинг 800 ўринли ётоқхонаси топширилди.
“Бу янги бино эмас. Ўтган йилги маъмурий ислоҳотлар натижасида, вазирликларнинг қўшилиши оқибатида, маъмурий бинолардан бири бўшаганди. У ҳозирги кунга қадар реконстркукция қилинди ва талабалар турар жойига айлантирилди”, — деди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот котиби Назокат Абдуқундузова.
Қайд этилишича, бу ерда биринчи курс талабаларининг барчаси, кейин эҳтиёжманд талабалар жойлаштирилди.
Батафсил - Sputnik видеосида.