Мирзиёев “Tashkent city”га борди — фото

Президент Тошкент марказида қурилиши якуний босқичда бўлган бир қатор бошқа иншоотларни кўздан кечирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Tashkent city”га борди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, бугунги кунда Тошкент – улкан бунёдкорлик, замонавий бизнес, илм-фан ва маданият марказига айланди.
Мирзиёев “Tashkent city”га борди
"Tashkent city"даги Халқаро конгресс марказида кўплаб форум ва анжуманлар бўлиб ўтган. Келгусида яна қатор нуфузли саммитлар ўтказилиши режалаштирилган.
Мирзиёев “Tashkent city”га борди
Шу билан бирга, шинамлик даражаси юқори меҳмонхоналар, концерт ва опера театри барпо этилмоқда.
Мирзиёев “Tashkent city”га борди
Давлат раҳбари улардаги қурилиш жараёни билан танишди.
Мирзиёев “Tashkent city”га борди
Ушбу мажмуа санъат ривожини янги даражага кўтариш, маданий тадбирларни юқори савияда ўтказишга хизмат қилиши қайд этилди.
Мирзиёев “Tashkent city”га борди
Шунингдек, президент Тошкент марказида қурилиши якуний босқичда бўлган бир қатор бошқа иншоотларни ҳам кўздан кечирди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги инфратузилма иншоотларини кўздан кечирмоқда