Тошкентдан Фарғонага учган самолёт кучли шамол туфайли Наманганга қўнди

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясига тегишли самолёт Намангандаги муқобил аэродромга қўнди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Бугун Тошкентдан Фарғонага учган самолёт кучли шамол туфайли Наманганга қўнди, дея хабар берди "Uzbekistan airports".
Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (кучли шамол) туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY81 (Тошкент – Фарғона) рейси экипажи Намангандаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилди.
Самолёт соат 09:12да Наманган аэропортига қўнди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +10-15 даража бўлади.