Шавкат Мирзиёев МДҲнинг олий мукофоти билан тақдирланди — видео

Ўзбекистон президенти МДҲнинг “Фахрий нишони” билан тақдирланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг (МДҲ) олий мукофти Фахрий нишони билан тақдирланди.
Бишкекда Шавкат Мирзиёевни МДҲнинг “Фахрий нишони” ордени билан расмий тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
"Мирзиёев дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Марказий Осиё давлатлари ва бутун МДҲ давлатлари иқтисодиётини барқарор ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшди", — Қирғизистон президенти Садир Жапаров.
Жапаров ўз сўзида “Янги Ўзбекистон” янги ташқи сиёсий стратегияси раҳнамолигида муваффақиятли амалга оширилаётган Мирзиёевнинг улкан ролини мамнуният билан қайд этди.
"Сизга, муҳтарам Шавкат Мирзиёев, МДҲ мамлакатлари интеграциясига қўшган бебаҳо ҳиссангиз, ҳамдўстлик маконида ишбилармонлик алоқалари ва ҳар томонлама самарали ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган доимий илгари сурилаётган долзарб ташаббусларингиз учун самимий миннатдорлик билдираман", — дея қўшимча қилди Жапаров.
МДҲнинг Фахрий нишони МДҲнинг олий мукофоти саналади. У МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 2002 йил 7 октябрдаги қарори билан таъсис этилган. Бу мукофотга МДҲ мустаҳкамланишида катта ҳисса қўшганлар лойиқ кўрилади.
МДҲ Фахрий нишони
Фахрий нишон Ҳамдўстликка аъзо 12 та мамлакат байроқларини ифодаловчи бир-бирига ўзаро уланган занжирдан иборат.