ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Россия Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги (МДҲ) ҳамкорлар билан тарихий мустаҳкам ва дўстнона муносабатларни қадрлайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Бишкекдаги МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида маълум қилди.
“Таъкидлашни истардимки, Россия МДҲдаги ҳамкорлар билан тарихий мустаҳкам, дўстона ва ҳақиқатдан ишончли муносабатларни чин дилдан қадрлайди”, - деди Путин.