Путин: Ғарб Россиянинг барча ҳамкорларига босим ўтказишга уринмоқда

Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россиянинг барча ҳамкорлари ва МДҲ мамлакатларига сиртдан босим ўтказишга уринишаётганини маълум қилди. Бироқ уринишлар қанчалик қаттиқ бўлса, шунчалик улар муваффақиятсиз бўлмоқда. МДҲ мамлакатлари етакчилари миллий манфаатларидан келиб чиқиб, иш кўришмоқда.
“Биз жуда яхши биламиз, бу ерда бирор нарсанинг ҳожати йўқ. Бу нафақат МДҲ тааллуқли, балки Россиянинг барча ҳамкорларига тааллуқли: ҳаммага босим ўтказишга уринишмоқда... Бироқ МДҲ мамлакатлари, биз яхши тушунамизки, улар аввало миллий манфаатларидан келиб чиқиб, иш кўрадиган кишилар”, - деди Путин МДҲ саммитининг тор доирадаги йиғилишида.