Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари нуфузли мукофот билан тақдирланди

Остона шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойи Котибиятининг ХХI-йиғилиши бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков нуфузли мукофот билан тақдирланди, дея хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
Қайд этилишича, 10-11 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойи котибиятининг ХХI йиғилиши бўлиб ўтди.
Дунёнинг 23 давлатидан келган дин пешволари Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойида қабул қилинган декларация қоидаларини амалга оширишни муҳокама қилишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари нуфузли мукофот билан тақдирланди
Давра суҳбатида турли динлар, халқаро ташкилотлар вакиллари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирок этди.
Халқаро анжуманда сўзга чиққанлар мазкур форум ишининг алоҳида аҳамиятини қайд этишди. Шунингдек, динлар ва маданиятлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликка эришиш учун диний ва сиёсий етакчиларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Қурултой иштирокчилари тинчлик ва конфессиялараро тотувликни асрашга қаратилган масалаларга алоҳида тўхталди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари нуфузли мукофот билан тақдирланди

"Тадбир давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков "Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойининг ҳурмат медали" билан тақдирлангани эълон қилиниб, тантанали тарзда тақдим этилди", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари нуфузли мукофот билан тақдирланди
Йиғилиш якунида “Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойининг 2023-2033 йиллар учун ривожлантириш концепцияси” қабул қилинди.