МДҲ етакчилари рус тили бўйича халқаро ташкилотни ташкил этишга оид ҳужжатни имзолашди

МДҲ бош котиби Сергей Лебедевнинг сўзларига кўра, ташкилот бошқа мамлакатларнинг кириши учун очиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. МДҲ давлат раҳбарлари рус тили бўйича халқаро ташкилотни ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолашди.
МДҲ бош котиби Сергей Лебедевнинг сўзларига кўра, ташкилот бошқа мамлакатларнинг кириши учун очиқ бўлади. Ҳоҳловчилар ташкилотга кузатувчи сифатида ҳам қўшилишлари мумкин.

"Ташкилот шафелигида халқаро илмий анжуманлар, китоб кўргазмалари, фильмлар намойиши, рус тилидан диктантлар ва ҳоказолар ўтказилади. Ташкилотнинг олий органи вазирлар конференцияси бўлиб, унинг таркибига тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари киради. Ҳозирги доимий ишчи орган Бош котиб бошчилигидаги котибият бўлади. Ишчи органнинг вазифалари вақтинча Россия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади", — деди МДҲ бош котиби Сергей Лебедев.

Ушбу халқаро ташкилот котибияти жойлашган жой сифатида Россиянинг Сочи шаҳрини белгилаш таклиф қилинмоқда.