ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Бишкекда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади. Унда Россия, Беларусь, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон етакчилари иштирок этмоқда.
Саммит тадбирлари давомида МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, инновациялар, рақамлаштириш, транспорт, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилади.