Пойтахтда “Tashkent Modernism.Index” кўргазмаси очилади — сана ва манзил

Кўргазма очилиши 17 октябрь соат 17:00 да бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Тошкентдаги Давлат саънат музейида “Tashkent Modernism.Index” кўргазмаси очилади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Кўргазма очилиши 17 октябрь соат 17:00 да бўлиб ўтади.
Илк бор кўргазма 2023 йилнинг апрель ойида Милан Триенналеси маконида тақдим этилган. Жамоатчиликка Армин Линке тасвирга туширган фотосуратлар ва модернистик ёдгорликларга оид тадқиқот талқинлари ва уларни муҳофаза қилиш стратегияларини кашф этувчи архив ҳужжатлари тақдим этилган эди.

“Тошкентдаги тақдимот Давлат санъат музейидаги сара тўпламлардан иборат 1960–80 йиллардаги қўшимча архив ҳужжатлари ва санъат асарлари билан тўлдирилиб, ташриф буюрувчиларга мазкур давр маданияти ва меъморчилигига беихтиёр шўнғиш имконини беради”, — дейилади хабарда.

Кўргазма Давлат санъат музейида 20–31 октябрь кунлари соат 10:00 дан 19:00 гача давом этади.
Кириш бепул. Музей Тошкент шаҳри Амир Темур шоҳкўчаси 16-уйда жойлашган.