ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистонда жорий йилда тошқин сувлари, сел ва сув оқимларини хавфсиз ўтказиш тадбирларига 115 млрд сўм йўналтирилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Абдиқодиров маълум қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ўз географик ва геологик хусусиятларига кўра, табиий офат ва хавф-хатарларга мойил ҳудуд ҳисобланади. Шунга кўра, доимий равишда Фавқулода вазиятлар, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Тоғ-кон саноати ва геология, Сув хўжалиги вазирликлари ва бошқа масъул идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар сел, тошқин ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларни ўрганиб чиққан.
Ўрганиш натижаларига кўра, 1027 та хўжалик 5127 нафар фуқаро вақтинчалик хавфсиз ҳудудларга кўчирилиб, 137 та хўжалик 674 нафар фуқаролар муҳандислик-муҳофаза тадбирлари тўлиқ амалга оширилгани муносабати билан сел ва тошқин сувларидан муҳофаза қилинган.
Шунингдек, 2023 йилда тошқин сувлари, сел ва сув оқимларини хавфсиз ўтказиш бўйича Йиғма манзилли дастур асосида 67 та сув объектида, республика бюджети ҳисобидан 115 млрд сўм, 2588 минг куб.м. тупроқ, 249961 куб.м., 32526 куб.м. бетон ва 430 тонна темир ишлари бажарилган.