Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Ироқ билан ўйинда ғалаба қозонди

Ўйин 3:1 ҳисобида Ўзбекистон ғалабаси билан якунланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Футзал бўйича Осиё кубоги саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон футзал термаси Ироқни мағлуб қилди.
Ўйин 3:1 ҳисобида Ўзбекистон ғалабаси билан якунланди.
Голларга Ҳусниддин Нишонов (дубл), Элбек Тўлқинов, рақиблар сафида эса Ториқ Зиёд Сулаймон муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 2024 йил Таиланд мезбонлик қиладиган Осиё кубогига йўлланмани муддатидан аввал қўлга киритганди.