Тошкент метросида нималар тақиқланади — видео

Йўловчилар учун метрода ҳаракатланиш тартиби ўзгарди.
Sputnik
Энди метрополитенда бир қатор янги қоидаларга амал қилиш талаб этилади. Масалан, ИИВ ходимларининг кўздан кечиришини рад этиш, метрода пойабзал ва кийимсиз (яланғоч) ҳолда бўлиш тақиқланади.
Шунингдек, қиздириладиган тамаки, электрон сигареталар ва носвой чекиш, велосипед, мопед, скутер ва бошқалар билан кириш, ёнувчан, портловчи моддалардан фойдаланиш ва маст ҳолда бўлиш, вагонларда акробатик ва спорт машқларини бажариш ҳам мумкин эмас.

“Ҳукумат қарори билан метрополитендан фойдаланишда йўловчилар кийимини ва иншоотларни кир қилиши мумкин бўлган, юклар, шунингдек, велосипедлар (йиғилувчан велосипедлар бундан мустасно), скутер ва мопедлар билан бекатга киришга рухсат этилмайди”, — дейди "Тошкент метрополитени" ДУК матбуот хизмати раҳбари Тўйчи Мирзаев .

Қоидабузарларга қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилиши мумкин.
Батафсил - Sputnik видеосида.