МДҲ ташқи ишлар вазирлари Халқаро рус тили ташкилотини ташкил этишни маъқуллашди

У ҳар қандай манфаатдор давлат, шу жумладан Ҳамдўстликдан ташқаридагилар учун очиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ташқи ишлар вазирлари Халқаро рус тили ташкилотини ташкил этишни маъқуллашди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
Бундай қарор Бишкекда бўлиб ўтаётган МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида қабул қилинди.

"У (Халқаро рус тили ташкилоти - таҳрир) ҳар қандай манфаатдор давлат, шу жумладан Ҳамдўстликка аъзо бўлмаганлар учун очиқ бўлади", - деди Россия ТИВ раҳбари.

Россия ШҲТ мамлакатларини халқаро рус тили ташкилотига қўшилишга чақирди