Жапаров: Кантдаги Россия базасини Марказий Осиёдаги хавфсизлик ва барқарорлик кафолати

Қирғизистон президентининг сўзларига кўра, Россия авиабазаси вазифаларни муваффақиятли бажармоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Россиянинг Қирғизистондаги Кант авиабазаси Марказий Осиёдаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг ишончли кафолати бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров маълум қилди.

“Бугун биз тўлиқ ишонч билан айта оламизки, Кант шаҳридаги Россия авиация базаси Марказий Осиё минтақасидаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг ишончли кафолатидир”, - деди Жапаров авиабазанинг 20 йиллигига бағишланган маросимда нутқ сўзлаётиб.

Унинг сўзларига кўра, Россия авиабазаси вазифаларни муваффақиятли бажармоқда ва террорчилик ва экстремистик таҳдид учун тийиб турувчи омил бўлиб қолмоқда.
Жапаров Кантда авиабазани очиш зарур ва ўз вақтида кўрилган чора бўлганини қўшимча қилди.
Россия авиабазаси Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги Кант ҳарбий аэродромида жойлашган. У ҳам фронт, ҳам ҳарбий-транспорт авиациаси самолётларини қабул қилишга қодир. Базанинг асосий вазифаси – Ўрта Осиё ҳаво майдонини назорат қилиш.
Путин МДҲ саммитида иштирок этиш учун Бишкекка борди — видео