ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Бугун, 12 октябрь куни Тошкентнинг икки туманининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали хабар берди.
Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Бектемир туманларининг қуйидаги ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Янгиҳаёт тумани (10:00 дан 17:00 гача): Файзли, Чортоқ, Ибрат, Йўлдош маҳаллалари:
аҳоли хонадонлари сони – 674 та;
улгуржи истеъмолчилар сони – 21 та.
Бектемир тумани (14:00 дан 18:00 гача): Йик ота ва Гулбоғ маҳаллалари:
аҳоли хонадонлари сони – 1590 та;
улгуржи истеъмолчилар сони – 36 та.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўраган.