ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этмоқда.
Ташқи ишлар идоралари раҳбарлари тор доирада музокаралар олиб бормоқда. Бугун улар кенгайтирилган форматда долзарб масалаларни муҳокама қилади.