Путин: Россия ресурсларидан воз кечиш оқибатларини тушунмаслик учун аҳмоқ бўлиш керак

Россия етакчисининг сўзларига кўра, дунёда маълум даражадаги қазиб олиш ва истеъмол қилиш ҳажми мавжуд.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия энергия ресурсларидан воз кечиб, ўзларига зарар етказишганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, “буни тушунмаслик учун киши калтафаҳм бўлиши керак”.
Бу ҳақда путин Россия энергетика ҳафталиги ялпи мажлисида маълум қилди.
Россия етакчисининг сўзларига кўра, дунёда маълум даражадаги қазиб олиш ва истеъмол қилиш ҳажми мавжуд. Бирор бир минтақада харид қилиш қисқарса, истеъмол талаба ҳажми барибир сақланиб қолади. Шу боис бошқа жойдан харид қилишга тўғри келади.
“Бусиз бўлмайди. Буни тушунмаслик учун ғирт калтафаҳм бўлиш керак”, - деди Путин.