Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

12-13 октябрь кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли айрим ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик ортидан сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
12-13 октябрь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.
Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин бўлган ҳудудлар:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳри.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.