Исроил-Фаластин можароси — даҳшатли суратлар

Охирги маълумотларга кўра, Исроилда қурбонлар сони 1200 нафардан, Фаластинда 900 нафардан ошган.
Sputnik
1 / 12

Ғазодан уюштирилган ракета ҳужумидан кейин Исроилнинг Ашкелон шаҳридаги кўчалардан бирида турган автомобиль.

2 / 12

Ашкелоннинг турар-жой ҳудудида Фаластин ракетаси қулаган жойда махсус хизмат ходими.

3 / 12

Ашкелон турар-жой ҳудудида ҲАМАС гуруҳи томонидан ўққа тутилган снаряд парчалари бўлган қудуқ.

4 / 12

Ғазо шаҳридаги Ал-Шифа шифохонаси ҳудудидаги одамлар.

5 / 12

ҲАМАС гуруҳи томонидан ўққа тутилиши натижасида зарар кўрган Ашкелондаги турар-жой биноси.

6 / 12

Ғазо шаҳридаги Ал-Шифа шифохонаси ҳудудидаги одамлар.

7 / 12

Ашкелондаги "Град" тизими ракетаси қулаган жой.

8 / 12

Исроилнинг "Темир гумбаз" ракетага қарши мудофаа мажмуаси Ашкелон осмонида Фаластиннинг “Қассам” ракеталарини тутиб олди.

9 / 12

Исроилнинг Ғазога берган ракета зарбалари натижасида вайрон бўлган бинолар қолдиқлари.

10 / 12

Исроилнинг "Темир гумбаз" ракетага қарши мудофаа мажмуаси Ашкелон осмонида Фаластиннинг “Қассам” ракеталарини тутиб олди.

11 / 12

Эркак Ашкелондаги ҳужумдан кейин топилган ракета парчасини кўрсатмоқда.

12 / 12

Ғазо шаҳридаги биноларни ўққа тутиш.

7 октябрь куни эрталаб Исроил Ғазо секторидан ракета ҳужумига учради. Армия матбуот хизмати республика бўйлаб уч мингдан ортиқ ракета учирилганини маълум қилди. Бундан ташқари, ҲАМАС жангарилари ракета ҳужумларидан сўнг Исроил жанубидаги чегара ҳудудларига кириб борди. Охирги маълумотларга кўра, Исроилда қурбонлар сони 1200 нафардан ошди.
ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти “Ал-Ақса тўфони” деб номланган операция ўтказаётганини маълум қилди.
Исроил мудофаа армияси бунга жавобан “Темир қиличлар” операциясини бошлади. Мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Бош вазир Биньямин Нетаньяху халққа қилган мурожаатида республика уруш ҳолатида эканини айтиб, захираларни кенг миқёсда сафарбар қилишга буйруқ берганини айтди.
Исроил авиацияси Ғазо секторидаги нишонларга зарба бера бошлади. Охирги маълумотларга кўра, Исроил ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 900 нафардан ошди.