ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Дунё иқтисодиёти аста-секин бир нечта ўсиш марказлари бўладиган кўп қутбли моделга ўтмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Россия энергетика ҳафталигининг ялпи мажлисида маълум қилди.
Россия раҳбари Россия ва хорижлик экспертлар биргаликда глобал энергетиканинг истиқболлари ва тенденцияларини муҳокама қилиши мумкин бўлган форумни ўтказиш муҳимлигини қайд этди.
“Бу дунё иқтисодиёти аста-секин бир нечта ўсиш марказлари бўладиган, ҳар бир мамлакатнинг ўрни, роли ва аҳамияти у бу чуқур, ортга қайтмас жараёнларни қандай қабул қилиши билан белгиланадиган кўп қутбли моделга ўтаётган бугунги кунда ғоят муҳим”, - деди Путин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
У мамлакатларнинг роли улар ўз иқтисодиёти, саноати ва энергетика суверенитенини қанчалик самарали ҳимоя қилишлари билан ҳам аниқланишини қўшимча қилди.
“Инвестиция, савдо ва кооперация алоқаларини қайта йўлга қўйиш”, - дея санади Россия президенти.