АҚШнинг Эронга зарбаси Украинага қандай таъсир қилиши айтилди

Алексей Пушков: АҚШнинг Эронга эҳтимолий зарбаси Украинани қўллаб-қувватлашга катта зарар келтиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Бир қатор америкалик сиёсатчилар Исроилдаги кескинлашув туфайли чақираётган АҚШнинг Эронга потенциал зарбаси Украинани қўллаб-қувватлашга катта зарар етказади ва дунёнинг диққат маркази ниҳоят Яқин Шарққа ўтади. Бу фикрни сенатор Алексей Пушков билдирди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Алексей Пушков АҚШда Эронга қарши коалиция аллақачон тузилаётганини, бу коалиция Ислом Республикасини “Ҳизбуллоҳ” ва ХАМАСни қўллаб-қувватлашда айблаб, унга қарши зарба беришга чақираётганини таъкидлади.
“Агар Қўшма Штатлар шу йўлдан борса, унда Яқин Шарқдаги инқироз, албатта, Украинани қўллаб-қувватлашга кучли зарба беради – диққат марказ ниҳоят Яқин ва Ўрта Шарққа қаратилади”, — деди Пушков.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда бундай сценарий бўлиши даргумон. Лекин ҳеч нарсани инкор этиб бўлмайди.