Тошкент Осиё ўйинлари ғолибларини қандай қарши олди — видео

Спортчилар аэропортдан Шота Руставели, Нукус, Афросиёб, Ш. Рашидов, Амир Темур ва Ислом Каримов кўчлари орқали Миллий олимпия қўмитасига етиб боришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Хитойда ўтказилган XIХ ёзги Осиё ўйинларида муносиб иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Тошкент аэропортидан Миллий олимпия қўмитаси биносигача тантанали равишда кузатилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Аввал хабар берилганидек, кеча Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIХ ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Тошкентга қайтиб келди. Пойтахт аэропортида спортчилар тантанали равишда кутиб олинди.
Спортчилар аэропортдан Шота Руставели, Нукус, Афросиёб, Ш. Рашидов, Амир Темур ва Ислом Каримов кўчалари орқали Миллий олимпия қўмитасига етиб боришди.
Эслатиб ўтамиз, Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси жами 71 та медаль, шулардан 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медалига эга чиқди.
Осиё ўйинлари ғолиблари ва совриндорлари Тошкентда қандай кутиб олинди – видео