Тошкент метросида техник носозлик кузатилди

Поезд 12 дақиқа вақт давомида ҳаракатлана олмаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Тошкент метросининг Чилонзор йўналишида техник носозлик кузатилди.
Маълум қилинишича, 10 октябрь куни соат 17:12 ларда Чилонзор йўналишининг Миллий боғ-Новза перегони эстакасида ҳаракатланаётган 29-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик кузатилган. Бунга йўловчилар оқими кўп бўлгани сабаб бўлган.
Поезд 12 дақиқа вақт давомида ҳаракатлана олмаган. Машинист тезда чора кўрган ва поезд яна ҳаракатланишда давом этган.
“Ҳозир йўналишда поездлар белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда”, - дея қўшимча қилинган Тошкент метрополитени хабарида.