Ўзбекистонда мактабгача таълим сифатини баҳолаш бошланди — тафсилотлар

“MELQO” халқаро воситаси бутун дунёда эрта ёшдаги болаларни парвариш қилиш ва таълим сифатини ўлчаш учун ишлатилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 9 октябрдан бошлаб илк бор “MELQO” халқаро воситаси асосида мактабгача таълим сифатини баҳолашнинг биринчи босқичи бошланди. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги хабар берди.
“Тасодифий танлаш усули ёрдамида республика бўйича 100 та мактабгача таълим ташкилоти танлаб олинди, баҳолаш ва маълумотларни тўплаш сертификатланган мутахассислар томонидан амалга оширилади. Иккинчи босқич 2024 йилда бошланади, бунда 250 та мактабгача таълим ташкилоти танлаб олинади”, - дейилади хабарда.
“MELQO” халқаро воситаси бутун дунёда эрта ёшдаги болаларни парвариш қилиш ва таълим сифатини ўлчаш учун ишлатилади.
Ушбу тадқиқот болаларнинг қанчалик яхши ривожланганлиги ва болаларнинг таълим муҳитининг сифати ҳақида маълумот беради.
Маълумотларга кўра, лойиҳа 2014 йилда ЮНEСКО, ЮНИCEФ, Брукингс институти ва Жаҳон банки ташаббуси билан бошланган.