Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда — Ўзгидромет

Жума куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, 12-14 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
12-13 октябрь кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, 13 октябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.