ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Мудофаа вазирлиги тизимида психологик ёрдам кўрсатиш бўйича "Call-center" бўлинмаси ташкил этилди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Бугундан Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси таркибида синов тариқасида психологик ёрдам кўрсатиш "Call-center" бўлинмаси ўз фаолиятини бошлади.
"Энди 13 57 қисқа рақамлари орқали ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, фуқаролар ҳам мутахассислардан психологик маслаҳатлар олиши мумкин", — дейилади хабарда.
Ушбу қисқа рақамларга барча шаҳар, мобил, ҳарбий қисм ва муассасалардаги хизмат телефонлари орқали боғланиш имконияти мавжуд.